
Жамият
Президент фармони билан 2 йил аввал белгиланган тартиб амалда қандай ишлаяпти?
2021 йилда имзоланган Президент Фармонига кўра, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларини телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатишни таъминлаш белгиланган. Бу механизм яширин қарорлар қабул қилиниши ҳамда ими-жимида бюджет маблағлари талон-тарож этилишининг олдини олишга хизмат қилиши керак эди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги таҳлиллари эса бу талабга амалда риоя қилинмаганини кўрсатди.